Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 21.01.2023     86

Жиззахда фуқаро танишининг пластик картасига онлайн кредит расмийлаштириб пулларни ишлатиб юборди

У жабрланувчинининг мобил қурилмасидан сездирмасдан смс-хабарнома орқали банк карта бошқарувини қўлга киритган.

Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи, 1999 йилда туғилган М.А ариза билан мурожаат қилиб, унинг банк картасидан онлайн кредит расмийлаштирилганлиги ва ушбу кредит билан жами 4 900 000 сўм пуллари ечиб олинганлигини билдириб қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида пулларни ўзлаштирган шахс Жиззах шаҳрида яшовчи 1992 йилда туғилган А.Ф. эканлиги аниқланган.

У жабрланувчини таниши бўлиб, унинг мобил қурилмасидан сездирмасдан смс-хабарнома орқали банк карта бошқарувини қўлга киритган ва онлайн кредит расмийлаштирган.

Олинган пулларни эса ўз пластик рақамига ўтказиб олиб шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!