Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 11.11.2022     496

Жиззахда фуқароларни пул эвазига тез ёрдам ва шифохонага ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Аслида ҳеч қаерда ишламайдиган аёл шундай ваъдалар билан фуқаролардан 100 млн. сўмдан ошиқ пул олганлиги аниқланди.

Шароф Рашидов тумани “Олмачи” МФЙда яшовчи уй бекаси Я.Р. туманнинг “Қангли” ҚФЙда истиқомат қилувчи Я.Х. ҳамда унинг турмуш ўртоғи И.Х. ва укаси Д.У.ларни танишлари орқали вилоят кўп тармоқли шифохонаси ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш марказига ҳайдовчилик лавозимига ишга жойлаштириб қўйишга ишонтирган.

Хизмати эвазига улардан 56 миллион сўм пул олиб қайтариб бермаган.

Бундан ташқари Я.Р. шу йилнинг 27 февралида Шароф Рашидов тумани “Пастки сўлоқли” МФЙда яшовчи уй бекаси Г.Р. ва унинг танишлари Жиззах шаҳрининг “Сайхон” МФЙда истиқомат қилувчи С.Н. ва бошқаларни вилоят кўп тармоқли шифохонасига ҳамшираликка ишга киритишни ваъда қилиб, 49 миллион сўм пулларини олганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!