Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 18.10.2022     938

Жиззахда фуқаронинг монтаж қилинган фотосуратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб ундан пул талаб қилган аёл ушланди

Товламачи аёл суратларни тарқатмаслик эвазига 5 млн. сўм талаб қилган.

Фото: видеодан кадр

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи шахс жорий йилнинг апрел ойида Ғаллаорол туманида рўйхатда туриб, Зафаробод туманида яшовчи аёл билан танишади.

Улар шу йилнинг июл ойига қадар ўзаро яқин алоқада бўлиб келади. Орадан вақт ўтиб алоқалар узилгач, аёл яна учрашиб, кўнгилхушлик қилишни таклиф қилган. Бироқ рад жавобини олгач икки фарзанднинг онаси қинғир ишга қўл уради.

У йигитнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан шахсий фотосуратларини юклаб олади ва уларни монтаж қилади. Аёл ушбу фотосуратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб йигитдан 5 млн. сўм талаб қилади.

Жабрланувчининг бу ҳақдаги мурожаатига асосан, ички ишлар органлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди ва аёл талаб қилинган 5 млн. сўмни йигитдан олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!