Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 20.12.2022     320

Жиззахда газ таъминоти корхонаси мансабдор шахслари “счётчик”ларни талон-торож қилгани аниқланди

“Sharof Rashidov tumangaz” газ таъминот бўлими мансабдорлари томонидан ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган газ ҳисоблаш ускуналарининг умумий қиймати 93 млн сўмни ташкил этади.

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан “Sharof Rashidov tumangaz” газ таъминот бўлими билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилди.

Жараёнда “Sharof Rashidov tumangaz” газ таъминот бўлими мансабдор шахслари жами 93 млн сўмлик газ ҳисоблаш ускуналарини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!