Обуна бўлинг

Жамият    14:19 / 1.09.2022     295

Жиззахда ҳам давлат мустақиллигининг 31 йиллиги кенг нишонланди

Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги ўзбек халқининг улкан жасорати ва матонати билан қўлга киритилгани барчамизга маълум. Ушбу тарихий воқеа ҳеч қачон унутилмайди, йиллар ўтсада қадр-қиммати ва аҳамиятини йўқотмайди. Жиззах вилоятида ҳам энг улуғ, энг азиз айём кўтаринки руҳда қарши олинди.

Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги ўзбек халқининг улкан жасорати ва матонати билан қўлга киритилгани барчамизга маълум. Ушбу тарихий воқеа ҳеч қачон унутилмайди, йиллар ўтсада қадр-қиммати ва аҳамиятини йўқотмайди. Жиззах вилоятида ҳам энг улуғ, энг азиз айём кўтаринки руҳда қарши олинди. Бу ҳақда “Jizzax MTRK” хабар бермоқда.  

Жиззах шаҳрининг Ўрда экологик боғи амфитеатрида ташкил этилган байрам тадбирида кенг жамоатчилик вакиллари, илм-фан, маданият соҳаси фидойилари, нуроний кексалар, шунингдек, фаол ёшлар иштирок этишди. Байрам вилоят ҳокимининг байрам табриги билан бошланди.

Эътироф этиш жоиз, бу йил байрам тадбири ҳар қачонгидан ҳам ўзгача кайфиятда, мукаммал ёндашув асосида ташкил этилган. Бой тарих, шонли ўтмиш, нурафшон келажакка саҳнавий композициялар асосида назар солинган. Хусусан, юртимиз тарихидаги уйғониш даврларида ижод қилган мумтоз адабиёт вакиллари, илм-фан ривожига ҳисса қўшган беназир алломалар, буюк давлат бунёд этган соҳибқиронлар, халқ орасида маърифат уйғота олган жадидлар сиймолари гавдалантирилди.

Байрам тадбирига бахтли болалик тараннум этилган куй-қўшиқлар, қувноқ рақслар янада кўтаринкилик бахш этди. Вилоятнинг спортдаги ютуқлари ёш спортчилар чиқишларида намоён этилган бўлса, мудофаа салоҳияти ҳарбийлар кўргазмаларида акс этди. Ёш умидли хонандалар, устоз санъаткорлар ижросидаги замонавий ва мумтоз наволар кетма-кетлиги юртдошларимизни рақсларга чорлади.

Пойтахтдан келган миллий эстрада санъати юлдузлари ижросидаги куй-қўшиқлар юртдошларимизга ҳақиқий байрам шукуҳини улаша олди. Тинчлик, осойишталик, соф туйғулар мадҳ этилган тароналар барчага бирдек манзур келди.

Байрам тадбири мушакбозлик билан якунланди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!