Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 14.10.2022     316

Жиззахда ҳамшира ҳамкасбларининг номига жами 75 млн сўм кредит олгани аниқланди

У 4 нафар ҳамкасбининг номига олган кредит маблағларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида ҳамшира ҳамкасбларининг номига кредит олиб, пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборгани маълум бўлди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ҳамшираси Л.А. бир неча ҳамкасбининг ишончига кириб, уларнинг номига турли банклардан кредит расмийлаштириб олган. Жумладан, Шароф Рашидов тумани «Зиёкор» маҳалласида яшовчи Л.Э.нинг номига 10 миллион сўм, шу туманнинг «Қулама» маҳалласида истиқомат қилувчи Г.Р.нинг номига иккита банкдан 38 миллион сўм, яна шу туманнинг «Қўшбармоқ» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Т.Б.нинг номига 11 миллион сўм, Жиззах шаҳрининг «Олмазор» маҳалласида яшовчи Г.Ж.нинг номига 16 миллион сўм кредит олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Жабрланувчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилган. Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!