Обуна бўлинг

Жамият    8:38 / 11.08.2022     6769

Жиззахда ҳоким ёрдамчиси пора билан ушланди

Шароф Рашидов тумани Файзобод маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаётган шахс фуқарога имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб бунинг эвазига пора сўраган.

Фото: видеодан кадр

Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилоят бошқармаси ва Фориш туман бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда фуқаро аризаси юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда жорий йилнинг 3 август куни Шароф Рашидов тумани Файзобод маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаётган шахс қўлга олинди.

У маҳаллада яшовчи фуқарога ҳунармандчилик йўналиши учун 60 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит маблағи учун ваколати доирасида тавсиянома бериш ва ушбу кредитни банкдан чиқариб бериш эвазига 2,5 миллион сўм талаб қилади.

Талаб қилинган пулларни Жиззах шаҳридаги умумий овқатланиш жойларидан бирида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекситон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!