Обуна бўлинг

Жамият    7:51 / 14.01.2023     805

Жиззахда икки йигит уларни манзилига етказиб қўяётган ҳайдовчини ўлдирди

Қотиллардан бири вояга етмаган. Уларнинг ҳар иккиси ҳам узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Фото: Видеодан кадр

Жиззах вилояти Фориш туманида икки нафар шахс ўзаро тил бириктирган ҳолда бошқа бир фуқаронинг жонига қасд қилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, судланувчилар Spark автомашинаси ҳайдовчисидан манзилларига етказиб қўйишни сўраган. Хилват жойга етганда ҳайдовчига нисбатан куч ишлатиб, жонига қасд қилишган.

Судланувчилардан бири қасддан жиноят содир этишда вояга етмаган шахсни ўз жиноятига шерик қилгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми «и, п» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд жараёнида жиноятчилар ўз айбига иқрорлигини ва пушаймонлигини билдирган. Суд уларнинг бирига 20 йил, вояга етмаганига эса 14 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!