Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 15.11.2022     464

Жиззахда имзоларни сохталаштириб 500 млн сўмни ўзлаштириб олган шахсга жиноят иши қўзғатилди

У ўзганинг корхонаси номига чиқаётган кредит маблағларини ўзиники қилиб олган.

2022 йил 19 сентябр куни Жиззах шаҳар ИИБга Дўстлик тумани “Нодирабегим” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи шахс ариза билан мурожаат қилиб қонунбузарлик ҳақида маълум қилган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, аризачининг таниши, “Маданият” МФЙда яшовчи шахс 2020 йилнинг август ойида банкдан кредит олишда ёрдам беришини айтиб МЧЖ номига 36 ой муддатга 500 млн сўм молиявий истеъмол кредити чиқариш вақтида имзоларни сохталаштириб, ушбу пул маблағларини ўзлаштириб олган ва ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ ёзиш учун босинг

Изоҳ қолдиринг

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!