Жамият    13:27 / 25.07.2022     1090
Жиззахда кўп миқдорда ноқонуний балиқ овлаганларга чора кўрилди
Қоидабузарлар табиатга 61 млн. 530 минг сўм миқдорида зарар етказган.

Жорий йилнинг 24 июль куни Айдар-Арнасой кўллар тизимининг 116-контурида олиб борилган экологик назорат рейд тадбирларида уч нафар фуқаро томонидан ноқонуний равишда кўп миқдорда балиқ овлангани аниқланди.
Жиззах вилояти экология бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, қоидабузарлар умумий оғирлиги 218,5 кг. 216 дона балиқ овланган, аммо бунинг учун тегишли ташкилотлардан ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмаган.
Ноқонуний балиқ ови натижасида табиатга 61 млн. 530 минг сўм миқдорида зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Айни вақтда ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар суриштирув ишларини олиб бориш учун тегишли идораларга етказилган.
