Обуна бўлинг

Жамият    7:39 / 28.07.2022     441

Жиззахда кучли таъсир этувчи дори воситаларининг ноқонуний савдоси олди олинди

Божхоначилар Бахмал туманида бу бўйича тезкор тадбир ўтказишган.

Фото: Жиззах вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Бу ҳақда Жиззах вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, бугунги кунда ёшлар орасида инсон руҳиятига салбий таъсир кўрсатувчи “Тропикамид”, “Лирика”, “Регапен” каби дори воситаларининг истеъмоли тобора ортиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас.

Аслида бундай дорилардан тиббиётда баъзи бир касалликларни даволашда фойдаланилади ва уларнинг савдоси қонун асосида назорат қилинади.

Дорихоналарда ушбу дорилар фақатгина шифокор рецепти асосида сотилиши шарт. Сабаби, уларни нотўғри тартибда истеъмол қилиш саломатлик учун жиддий хавф туғдириши мумкин.

Лекин минг афсуски, айрим “уддабурон”лар ўзгалар саломатлигини хавф остига қўйиб, бу каби дориларни ноқонуний йўллар билан сотишга уринмоқда.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси тезкор ходимлари томонидан ана шундай эгри мақсадли шахслар қўлга олинди.

Аниқроғи, Бахмал туманида яшовчи фуқаро У.А 4 та конвалютадаги 49 дона “Regapen” номли кучли таъсир қилувчи моддаларни шартли харидорга сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан ушланди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!