Жамият    7:00 / 24.03.2023     353
Жиззахда кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний савдосига чек қўйилди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи 2002 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Cobalt автомашинасида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи дорихона сотувчиси 1971 йилда туғилган аёл 250 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситаларини 830 минг сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Фориш туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбирларида кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи 2002 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Cobalt автомашинасида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи дорихона сотувчиси 1971 йилда туғилган аёл 250 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган дори воситаларини 830 минг сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
