Обуна бўлинг

Жамият    7:02 / 18.07.2022     365

Жиззахда мактаб қурилишини тендерсиз олиб бериш учун 10 минг доллар сўраган шахс ушланди

У янги мактаб биноси қурилишини тендерсиз олиб бериш, ер майдони ҳужжатини тўғрилаб беришни ваъда қилган.

Жиззах шаҳрида янги мактаб биноси қурилишини тендерсиз олиб бериш, ер майдони ҳужжатини тўғрилаб бериш учун пул талаб қилган шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, Жиззах шаҳрида яшовчи фуқаро Арнасой тумани ҳудудида деҳқончилик қилиш учун бўш ер майдони излаб қурувчилик фаолияти билан шуғулланувчи таниши билан учрашган. Ўзаро суҳбат давомида ушбу фуқаро «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖда ишловчи таниши орқали ер майдонини тўғрилаб беришини, бундан ташқари, туман ҳудудида режалаштирилган янги мактаб биноси қурилишини тендерсиз олиб беришини айтган. Тошкент шаҳридаги ташкилотда ишлаб, Дўстлик туманида яшовчи шахс ушбу хизматлари эвазига 10 минг доллар сўраган.

Фуқаро мактаб қурилиши ва ер майдонлари очиқ электрон танлов якунларига кўра ажратилишини билгандан сўнг вилоят ИИБга мурожаат қилган. Шунга кўра, ишни ҳал қилиб беришни айтган фуқаролардан бири талаб қилинган пулларни Пахтакор туманида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Терговга қадар текширув давомида таниш шахс ҳам қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!