Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 21.12.2022     388

Жиззахда машина юкхонасидан кўп миқдорда пул ўғирлаган шахслар ушланди

Икки нафар гумондор Lacetti юкхонасида бўлган 10 минг доллар ва 34 млн сўмдан ошиқ миқдордаги пулларни ўғирлагани аниқланган.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Шароф Рашидов тумани Пастки сўлоқли маҳалласида яшовчи Ш.Н. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, яшаш уйи қаршисида турган Lacetti русумли автомашинаси юкхонасидан 10 минг АҚШ доллари ҳамда 34 миллион 200 минг сўм ўғирланганлигини билдирди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ўғрилик Самарқанд шаҳрининг Ибн Холдун маҳалласида яшовчи И.Х. ҳамда Самарқанд шаҳрининг Мевазор маҳалласида яшовчи В.П. томонидан содир этилгани аниқланди.

Айбланувчилардан далилий ашё сифатида 17 миллион 850 минг сўм ҳужжатлаштириб олинган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!