Жамият    10:01 / 23.08.2022     199
Жиззахда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимларидан қочмоқчи бўлди
Қайд этилишича, спиртли ичимлик ичганликда гумонланган ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг текширувидан бўйин товлаган.

Жиззах вилоятида маст ҳолатда автомашина бошқариб йўл-патруль хизмати инспекторидан қочмоқчи бўлган ҳайдовчи ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, спиртли ичимлик ичганликда гумонланган ҳайдовчи ЙПХ ходимларининг текширувидан бўйин товлаб, воқеа жойидан қочмоқчи бўлган.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган. Автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган.
