Обуна бўлинг

Жамият    8:04 / 20.07.2022     340

Жиззахда МИБ банкдан 9 млрд. сўмдан ошиқ қарзи бор МЧЖнинг мулкини хатлади

Қарздорнинг Жиззах шаҳар, Сайилжойи маҳалласи худудидаги қурилиши тугалланмаган кўп қаватли тураржой биноси электрон онлайн-аукцион савдосида сотилмагач даъвогар балансига ўтказилган.

Банкдан кредит олиб, аниқ мақсад йўлида фойдаланган киши ҳеч қачон ютқазмайди. Банкдан кредитни олишга олиб, мақсадсиз фойдаланган ва натижада қарзни қайтариш вақти келганда тўлолмай юрганлар ҳам афсуски, йўқ эмас.

Зомин туманлараро иқтисодий судининг 2019 йил 19 августдаги 4-1301-1904/2613-сонли ижро варақасига асосан қарздор “Қанғли Қурилиш матираллари” МЧЖдан 772 889 760 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 1 552 109 215 сўм муддати ўтган кредит фоизи, муддатидан олдин 6 743 130 240 сўм муддатли кредит қарздорлик ҳамда 16 218 сўм почта харажатлари АТБ “Асака банк” фойдасига ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси иш юритувида келиб тушган.

Қарздор томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган қарздорлик суммаси ўз вақтида тўланмаганлиги сабабли, қарздорга тегишли Жиззах шаҳар, Сайилжойи маҳалласи худудида қурилиши тугалланмаган кўп қаватли тураржой биноси давлат ижрочилари томонидан хатловга олиниб, давлат ижрочиси томонидан баҳолатилиб 2022 йил 14 мартдаги қарорига асосан 9 326 196 000 сўмда “Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси орқали электрон онлайн-аукцион савдосига чиқарилган.

Мазкур мулк 2022 йил 24 май ва 2022 йил 10 май кунги ўтказилган электрон онлайн-аукцион савдосида сотилмаган.

Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги қонуннинг 56-моддасида қарздорнинг сотилмаган мол-мулкни реализация қилишда, шунингдек унбу қонунни 63-моддасининг гаров қўйилган мол-мулк билан таъминланган қарзни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари бўйича ушбу мол-мулк реализация қилинмаса, давлат ижрочиси гаровга олувчига мол-мулкни такрорий аукцион шаклидаги кимошди савдоларидаги ёки савдо ташкилотларининг такрорий реализация қилишидаги бошланғич сотиш нархи 10 фоизга камайтирилган суммада ўзида қолдиришни таклиф қилади” деб кўрсатилганлиги сабабли, мазкур мулк банкка таклиф қилинган ва банк томонидан ушбу мулкни балансига қабул қилиб олиш бўйича розилик билдирган.

Шундан сўнг қарздорнинг сотилмаган мулки банк томонидан балансига қабул қилиб олинган ва ижро ҳужжати Қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан амалда тамомланган.

Хасан Хазратқулов,
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг
Жиззах вилоят бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар
ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!