Жамият    7:00 / 19.08.2022     480
Жиззахда наркотик моддаларни етиштириш ва сотиш билан шуғулланаётган шахс ушланди
48 ёшли фуқаро оғуфурушликни ўзига касб қилиб олгани маълум бўлган.
Бахмал тумани Истиқлол маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро гиёҳвандлик моддалари сотиш билан шуғулланиб келган. Табиийки, ички ишлар органлари ходимлари томонидан оғуфурушнинг бу “бизнес”ига чек қўйилди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, бу шахс 3 дона гугурт қутисига солинган 26,3 грамм оғирликдаги марихуанани сотган.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси Жиноят қидирув бошқармаси Гиёҳванд воситалар билан қонунга хилоф муомала қилишга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гумонланувчи 1 дона оқ рангдаги полиетилен пакетга ўралган 15 грамм опий гиёҳвандлик моддасини сотган вақтда яна ушланди.
Ушбу фуқаро холислар иштирокида шахсий тинтув қилинганида харидор берган 2 млн. 200 минг сўм пул, шими чўнтагида оқ рангдаги полиетилен пакет бўлагига солинган 1,3 гр. оғирликдаги наркотик модда ҳам топилиб, ҳужжатлаштирилди.
Шу куни 48 ёшли гумонланувчининг яшаш хонадони ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда ҳовлидаги экинлар орасида 3 туп марихуана гиёҳвандлик ўсимлиги ҳам экилиб, парваришланаётгани аниқланди.
