Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 16.01.2023     178

Жиззахда ноқонуний равишда пневматик тўппонча сақлаб келган фуқаро 5 суткага қамалди

Пахтакор туманида ички ишлар органлари томонидан профилактик тадбирлар ўтказилди.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Пахтакор тумани ИИБ ЖХХ ЖТСГ ходимлари томонидан ов қуролларини ноқонуний сақлаш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ қонунбузарликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўз самарасини берди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, туманнинг Боғишамол маҳалласида яшовчи С.Ш ўзига тегишли пневматик қуролни ихтиёрий равишда туман Ички ишлар бўлимига топширган.

Пахтакор тумни Дўстлик МФЙда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган профилактик тадбирда эса Ш.О эса  ПМ макаров русумли пневматик тўппончани ноқонуний сақлаб келганлиги аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Пахтакор туман суди томонидан қонунбузар фуқарога 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!