Обуна бўлинг

Жамият    10:30 / 26.10.2022     548

Жиззахда одам савдосининг олди олинди

Қашқадарёда яшовчи фуқаро жиззахлик 20 ёшли қизни Бирлашган Араб Амирликларига фоҳишалик учун юбораётган вақтда ушланди.

Фото: видеодан кадр

Жорий йилнинг 28 сентябр куни Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилояти бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда одам савдосининг олди олинди.

Қашқадарё вилояти Китоб тумани Мустақиллик маҳалласида яшовчи фуқаро Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Гандумтош маҳалласида яшовчи, 2002 йилда туғилган қизни шаҳвоний мақсадларда фойдаланиш учун ёллаб, Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида фоҳишалик қилишга ишга таклиф қилиб, катта миқдорда маош берилишини ваъда қилади.

Йўл ҳақи ва бошқа харажатларни ҳам ўз ҳисобидан қоплаб беришини айтади. Аммо унинг режаси амалга ошмади. Ўз “ўлжа”сини Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрига юборишга ҳозирлик кўраётган вақтда тезкор гуруҳ аъзолари томонидан Жиззах шаҳри Марказий деҳқон бозори ёнидаги автошоҳбекатда қўлга олинди.

Фото: видеодан кадр

Ўз вақтида ўтказилган тезкор тадбир бир тақдирнинг аянчли саргузаштлари бошланмасдан якунланишига сабаб бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан Ўзбекситон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!