Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 26.12.2022     163

Жиззахда оилавий жанжал қотиллик билан тугади

Шароф Рашидов туманида эр жанжал сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида эр жанжал сабаб хотинини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 19 декабрь куни соат 18:00 ларда 1972 йилда туғилган Б.И. ва турмуш ўртоги Н.И. ўртасида оилавий келишмовчилик сабабли жанжал келиб чиққан. Жанжал вақтида эр қўлида бўлган ошхона пичоғи билан турмуш ўртоғининг ўнг елка қисмига уриб тан жароҳати етказган.

Оқибатда 1975 йилда туғилган Н.И. оғир тан жароҳати олиб республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалида кўрсатилган муолажаларга қарамасдан вафот этган. Б.И. процессуал тартибда ушланиб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Хабарда айтилишича, эр шу вақтга қадар спиртли ичимлик истеъмол қилувчилар ва оилавий жанжалкашлар сифатида ИИОнинг профилактик ҳисобида турмаган. Шунингдек ушбу оила маҳаллада ижобий тавсифланиб, жанжалкаш оилалар рўйхатида турмаган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!