Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 15.08.2022     336

Жиззахда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

У бунинг эвазига фуқародан 2 000 АҚШ доллари сўраган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди.

Маълум қилинишича, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ф.С. фуқаро З.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига Жиззах давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Фирибгар келишилган пулнинг 5 млн. сўмини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!