Обуна бўлинг

Жамият    7:02 / 4.10.2022     1780

Жиззахда ўтказилган тезкор тадбирларда гиёҳвандлик моддаларини етиштириш ва сақлаш ҳолатлари фош этилди

Жиззах шаҳри ва Мирзачўл туманида аниқланган ҳолатлар юзасидан тегишли тартибда чора кўрилди.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан 27 сентябрь куни Жиззах шаҳрининг Маданият маҳалласида истиқомат қилувчи шахснинг яшаш хонадони ёрдамчи хўжалиги кўздан кечирилди.

Маълум бўлишича, хонадон соҳиби 4 туп каннабис гиёҳвандлик ўсимлигини парваришлаб келган.

Шу каби, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида Мирзачўл тумани Ержар маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича текширув давомида ушбу шахс оғилхонасида 622 грамм марихуана сақлаб келаётгани фош бўлган.

Қуритиш учун ёйиб қўйилган оғу тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!