Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 25.01.2023     218

Жиззахда ўз уйида ноқонуний равишда тирик бўри сақлаган фуқаро жаримага тортилди

Бўрини Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи бошқа бир фуқаро кўпкари мусобақасида соврин тариқасида қўймоқчи бўлган.

Фото: Табиат ресурслари вазирлиги

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида яшовчи фуқаро Ш.Р. тирик бўрини кўпкари мусобақасида соврин тариқасида қўймоқчи бўлган. Шундай хабар ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, Сирдарё ва Жиззах вилояти Экология ҳамда Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўрганиш ўтказилган.  

Натижада бўри Жиззах вилоятининг Зомин туманида яшовчи фуқаро К.Ғ. уйида ноқонуний сақланаётгани аниқланган. 

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси, 1-бандига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари, яъни 3 млн сўм миқдорида жарима белгиланган. 

Давлат инспекторлари томонидан бўрининг ҳолати кўздан кечирилганда, соғлом экани маълум бўлган. Шундан сўнг жонивор табиат бағрига қўйиб юборилган. 

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!