Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 5.01.2023     507

Жиззахда ўзганинг шахсий видеолари ва фотосуратларини тарқатмаслик эвазига ундан пул талаб қилган шахс қўлга олинди

У жабрланувчи билан ижтимоий тармоқда танишган ва бошқаларга кўрсатиб бўлмайдиган фотосуратлар ва видеотасвирларни қўлга киритган. Уларни ошкор этмаслик эвазига эса 500 доллар талаб қилган.

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи 1992 йилда туғилган М.С ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб, у билан ижтимоий тармоқларда танишган шахс бошқаларга кўрсатиб бўлмайдиган фотосуратлар ва видеотасвирларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбормаслик ҳамда яқин қариндошларига кўрсатмаслик эвазига 500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилаётганлигини билдирган ва унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, товламачилик йўли билан пулларни ўзлаштирмоқчи бўлган шахс Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида яшовчи 2001 йилда туғилган М.М эканлиги аниқланган.

У талаб қилинган пулларни олиш вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. М.М га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!