Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 11.01.2023     520

Жиззахда ўзганинг уйидан 20 минг доллардан ошиқ миқдордаги пулларни ўғирлаган кимса ушланди

У Шароф Рашидов тумани Раваллиқ маҳалласидаги уйга ўғриликка тушиб 20 минг доллардан ташқари 286 млн сўм пулларни ҳам ўмарган.

Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Шароф Рашидов тумани Раваллиқ маҳалласида яшовчи С.Р. ички ишлар органларига мурожаат қилиб уйида ўғрилик содир этилганини билдирган.

Фуқаро ўз мурожаатида уйида ҳеч ким йўқлигида ётоқхонасидаги жавонда бўлган 20 минг АҚШ доллари ҳамда 286 миллион сўм ўғирлаб кетилганини маълум қилган.

Соҳа ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноятни Самарқанд вилояти Иштихон тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи Ж.М. содир қилгани аниқланди.

Айбланувчи ҳибсхонага жойлаштирилган.

Маълум бўлишича, ушбу шахс муқаддам ўғирлик ҳамда вояга етмаганни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганлиги учун судланган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!