Обуна бўлинг

Жамият    10:00 / 18.11.2022     423

Жиззахда ўзини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходими деб таништириб фуқаролардан пул ундириб келган рецидивистга суд ҳукми ўқилди

У, шунингдек, ўзгаларнинг мулкини алдов йўли билан қўлга киритиш, талончилик жиноятларини ҳам содр этган.

О.Толипов (исми шарифи ўзгартирилган) алдаш ва ишочни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини қўлга киритиш мақсадида, ҳавфли рецидивист бўлгани холда фуқаро К.Тиллаевага ўзини гўёки Шаҳрисабз туман давлат хавфсизлик хизматида ишлашини айтиб ишонтириб, 2021 йилнинг июль ойларида унга қизини ишга киритиб қўйишини айтиб, 1.062.500 сўм қийматидаги 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Бундан ташқари, О.Толипов, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран, хавфли рецидивист бўлгани ҳолда фуқаро И.Наримановага ўзини Шаҳрисабз туман Давлат хавфсизлик хизматида ишлашини, 2021 йил октябрь ойининг охирларида иш ҳақини олганида қайтаришини айтиб, 1.068.300 сўм қийматидаги 100 АҚШ доллари ва 527.000 сўм жами бўлиб 1.595.300 пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Шунингдек, О.Толипов 2021 йил 14 ноябрь куни Шаҳрисабз тумани худудида ўзганинг мол-мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилиш мақсадида, Б.Абиловага тегишли бўлган сумка ва шу сумканинг ичидаги бозор бахоси 2 млн. сўмлик бир дона Samsung j7 русумли, бозор бахоси 2.500.000 сўмлик бир дона Samsung А21 русумли жами 4.500.000 сўмлик икки дона телефон аппаратларини талончилик йўли билан қўлга киритган.

Бундан ташқари, О.Толипов хавфли рецидивист бўлгани ҳолда ўзганинг мулкини ишончини суистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, такроран, 2021 йил 24 декабрь куни фуқаро Б.Нурматовга Тошкент шаҳридан кўчиб келиши учун пул керак бўлиб қолганини, кўчиб келганидан кейин қайтаришини айтиб, алдаб 1.000.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Шунингдек, О.Толипов такроран, 2022 йил 15 январь куни С.Ғаффарованинг тикув цехига келиб, ўзини Муборак туман прокуратураси ходими деб таништириб, ишончига кириб, 13.022.448 сўмга тенг қийматдаги 1200 АҚШ долларини ва 2.100.000 сўм пулларини, жами 15.122.448 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

Бундан ташқари, ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, хавфли рецидивист бўлгани холда ўзганинг мулкини ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш мақсадида, такроран,2022 йил 18 январь куни Муборак туман “Ёшлик” маҳалласи худудида шифобахш сув ва оқсиллар сотиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган Г.Умаровага ўзини Муборак туман прокуратураси ходими деб таништириб, онасини соғлиги ёмонлигини, унинг соғлиги учун ишлатишини айтиб, жами 2.700.000 сўмлик шифобахш ичимликларни қўлга киритиб, пулларини шу кунга қадарли бермасдан, фирибгарлик йўли билан кўлга киритган.

Бундан ташқари, О.Толипов такроран, фуқаро Б.Каримовага турмуш ўртоғи Н.Каримовни жазони ижро этиш инспекциясидан чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Олий судида ишловчи таниши “Ином” исмли судьяга 12 минг АҚШ долларини ўз ҳисобидан берганлиги, мазкур пулни қайтариб бериши кераклиги ҳақида алдаб, фуқаро Б.Каримова мазкур пулларни бермаган тақдирда, турмуш ўртоғи Н.Каримов узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилиши мумкинлигини билдириб, жами 12 минг АҚШ доллари бериши кераклигини айтиб, шундан 2022 йил 3 апрель куни 2 минг АҚШ доллари пулларни олишга келишиб, фуқаро Б.Каримованинг аризасига асосан, Жиззах вилояти прокуратураси, Департаментнинг вилоят бошқармаси ва ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ўтказилган тезкор тадбирда, 2022 йил 3 апрель куни соат 14:00да О.Толипов фуқаро Б.Каримовадан турмуш ўртоғи Н.Каримовга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан олиб борилаётган суд жараёнларида Олий судда ишловчи танишлари орқали озодликка чиқаришни ваъда қилиб, эвазига фуқаро Б.Каримовадан 2 минг АҚШ долларини олган вақтда, ашёвий далиллар билан ушланган.

Суд мажлисида О.Толиповсодир этган жиноятига иқрорлиги, пушаймонлиги, оилада ягона боқувчи бўлиб, қарамоғида вояга етмаган фарзандлари борлиги ҳақида важлар келтириб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашни сўради.

Суд томонидан О.ТолиповЎзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди, 166-моддаси 1-қисми, 25,168-моддаси 3-қисми “а,б” бандлари ва 28,211-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан айбдор деб топилиб, Жиноят Кодексининг 59,60,61-моддалари тартибида 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Мазкур жиноят иши Жиззах вилоят суди апелляция инстанциясида кўрилиб, О.Толиповга нисбатан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолдирилди.

Шухрат Худаяров,
Жиззах вилоят судининг судьяси

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!