Обуна бўлинг

Жамият    10:01 / 17.12.2022     119

Жиззахда пиротехника воситалари савдосига қарши кураш тадбирлари давом этмоқда

Жиззахлик божхоначилар томонидан кузатувга олинган шахснинг юклари орасидан 53 дона “салют” топилган.

Фото: Жиззах вилояти божхона бошқармаси ахборот хизмати

Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Жиззах шаҳрида пиротехника воситалари савдосининг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказишди.

Тадбир давомида олдиндан кузатувга олинган фуқаро тўхтатилиб, унинг қўлидаги юклар холислар иштирокида кўздан кечирилди. Жараёнда фуқаронинг юклари ичидан 2 турдаги, 53 дона пиротехника воситалари, яъни салютлар борлиги маълум бўлди ва далилий ашё сифатида олиб қўйилди.

Фуқаро билан сухбат жараёнида мазкур пиротехника воситаларини гўёки ўзи учун харид қилганлигини ва Янги йил байрамида фойдаланмоқчи бўлганлигини маълум қилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!