Обуна бўлинг

Жамият    7:10 / 29.06.2022     383

Жиззахда қариндошлар ўртасидаги никоҳдан нуқсонли чақалоқ туғилди

Мазкур туғилган кўп нуқсонли чақалоқнинг ота-онаси ака-сингилнинг фарзандлари бўлган. Ушбу оила иккала томоннинг ҳам иккинчи турмуши ҳисобланади.

Фото: видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида қариндошлар ўртасидаги никоҳдан туғма нуқсонли чақалоқ дунёга келгани айтилган видеолавҳа тарқалди (Диққат! Кўнгли бўш инсонларга бу видеони кўриш тавсия қилинмайди). Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, чақалоқ вилоятнинг Дўстлик туманида дунёга келган. 4 июнь куни соат 04:00 ларда фуқаро Х.Т. (1994 йилда туғилган) туман марказий шифохонасининг туғуруқ бўлимига ҳомиладорлик билан мурожаат қилган. Шу куни соат 06:10 да кўп нуқсонли чақалоқ, туғма ихтиоз оғир даражаси ташхиси билан оғирлиги 2800 грамм, бўйи 47 сантиметр бўлган, муддатига етган ўғил жинсли ногирон чақалоқ дунёга келган. Кўрсатилган реанимацион тиббий муолажаларга қарамасдан, ҳаётга зид қўшма асоратлар билан туғилган гўдак шу куни 08:20 да вафот этган.

Мазкур туғилган кўп нуқсонли чақалоқнинг ота-онаси ака-сингилнинг фарзандлари бўлган. Ушбу оила иккала томоннинг ҳам иккинчи турмуши ҳисобланади. Уларнинг аввалги турмушларидан бир нафардан соғлом фарзандлари бор. Аёлнинг мазкур ҳомиладорлик даври нормал кечган.

«Маълумки, тиббиётда аксарият ҳолларда яқин қариндошлар никоҳи туфайли болалар турли ирсий нуқсонлар билан дунёга келиши исботланган. Хусусан, бундай оилалар туфайли туғилажак болада туғма ақлий заифлик, хромосома касалликлари, Даун синдроми, ақлий ва жисмоний ўсишдаги жиддий оқсоқлик каби хавфли хасталиклар келиб чиқиши мумкин.

Шу боис оила қуришга шайланаётган ёшларга, энг аввало, тиббий кўрикдан ўтиб, сўнгра янги ҳаётга қадам қўйишларини, яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳдан сақланишларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!