Жамият    13:14 / 20.07.2022     788
Жиззахда қаровсиз юрган итни отиб ўлдирган ободонлаштириш ходимига чора кўрилди
Маълум бўлишича маҳалла раиси кўчада болаларни қўрқитиб қаровсиз юрган ит ҳақида Ободонлаштириш бошқармасига мурожаат қилган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Жиззахда қаровсиз қолган итларга ваҳшийлик билан муносабатда бўлинганлиги ҳақида хабар эълон қилинган эди.
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиш олиб борилган.
Ўтказилган суриштирувлар давомида Тинчлик маҳалласи раиси А.Э нинг мурожаати асосида жорий йилнинг 19 июль куни шаҳар Ободонлаштириш бошқармасининг “Ёввойи ҳайвонларни тутиш бригадаси” ходими Э.И болаларни қўрқитиб, қаровсиз юрган итни отиб ўлдиргани аниқланди.
Бу жараёнда масъул ходим санитария-гигиена қоидаларига амал қилмаган, шунингдек, ўқотар қуролдан фойдаланиш тартибини бузган.
“Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 185-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги сабабли Э.И га нисбатан қонуний чора кўрилди”, – дейилади вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарида.
