Жамият    7:47 / 11.08.2023     856
Жиззахда қурилиш фирмаси раҳбари 100 минг доллар миқдордаги пора билан қўлга тушди
У тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро ишончига кириб, Янгиобод тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор таниши ёрдамида, ёпиқ шаклда ўтказиладиган тендер орқали унга мазкур туман ҳудудидан 200 гектар ер майдонини шамол электр станциялари қуриш учун олиб бериш эвазига 200 минг АҚШ доллари талаб қилган. Тезкор тадбирда Янгиобод тумани ҳокимлиги масъули ҳам қўлга олинди.

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Жиззах вилоятида ер майдонининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.
Маълум қилиншича, Жиззах вилоятидаги қурилиш фирмаси раҳбари тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаро ишончига кириб, Янгиобод тумани ҳокимлигида ишловчи мансабдор таниши ёрдамида, ёпиқ шаклда ўтказиладиган тендер орқали унга мазкур туман ҳудудидан 200 гектар ер майдонини шамол электр станциялари қуриш учун олиб бериш эвазига 200 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 100 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Шунингдек, жиноятни тўлиқ фош этиш мақсадида, қурилиш фирмаси раҳбаридан олинган дастлабки кўрсатмалар ҳамда мавжуд далилларга асосланиб, унинг Янгиобод тумани ҳокимлигида масъул лавозимда ишловчи таниши ҳам қўлга олинди.
