Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 8.10.2022     314

Жиззахда собиқ банк бошқарувчиси 1,3 млрд сўм кредит маблағини ўзлаштирди

Дастлаб у ўз жияни бошқарувидаги МЧЖга 1,5 млрд. сўм кредит ажратилишига эришган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент Жиззахда пул маблағлари талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолаи ҳақида маълумот берди.

Департаментнинг Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ «Қишлоқ қурилиш банк»нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси У.Ю., «З.Б.» МЧЖга жияни О.ни раҳбар сифатида тайинлаб, ушбу МЧЖга юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун 1,5 миллиард сўм кредит ажратилишига эришиб, кейинчалик 1,3 млрд сўмлик транспорт воситаларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!