Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 17.11.2022     612

Жиззахда собиқ кадастр ходими фуқароларни чув туширгани аниқланди

У фуқароларга аукцион орқали ер олиб беришни ваъда қилиб улардан кўп миқдорда пул олган.

2022 йил 5 октябрь куни Зарбдор тумани ИИБга туманнинг «Наврўз» МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро мурожаат қилиб, 2018 йил июнь ойида «Оқар» МФЙда яшовчи Давлат кадастрлар палатаси Зарбдор тумани филиали собиқ ходими унга аукцион орқали 12 сотих ер олиб беришини айтиб, 400 АҚШ доллари миқдордаги пулларини фирибгарлик йўли билан олиб шу кунга қадар алдаб келган.

Олиб борилган суриштирувлар давомида «ҳожатбарор» аукцион орқали ер участкаси сотиб олиб беришини ятиб яна 4 нафар фуқародан жами 22 млн 500 минг сўм миқдордаги пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ ёзиш учун босинг

Изоҳ қолдиринг

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!