Обуна бўлинг

Жамият    10:01 / 7.10.2022     354

Жиззахда сохта ҳужжатлар билан ер сотиш ҳолати аниқланди

6 сотих ер майдони 16 млн. сўмдан ошиқроққа баҳоланган.

Жиззах шаҳри Зилол маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилиб ноқонуний ер сотиш билан боғлиқ жиноят ҳақида маълум қилган.

Аризада келтирилишича, Жиззах шаҳри Ёшлик маҳалласида яшовчи 1972 йилда туғилган шахс Шароф Рашидов тумани Учтепа маҳалласида жойлашган бошқа бир фуқарога тегишли 6 сотих ер майдонини сохта ҳужжатлар асосида 16 млн. 500 минг сўмга сотиб юборган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!