Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 10.09.2022     1458

Жиззахда Спорт бошқармаси бошлиғи номига сохта аккаунт очган шахс ушланди

Туризм ва маданий мерос бош мутахассиси бўлиб ишловчи бу шахс сохта аккаунт билан туманлардаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари директорларидан мунтазам равишда пул ундириб келгани аниқланди.

Зарбдор тумани Тараққиёт маҳалласида истиқомат қилувчи 1994 йилда туғилган шахс ижтимоий тармоқда Жиззах вилояти спорт бошқармаси бошлиғи номига сохта аккаунт очган.

Туризм ва маданий мерос бош мутахассиси бўлиб ишловчи шахс мазкур аккаунтдан Зомин, Ғаллаорол, Дўстлик, Зомин, Зарбдор туманлари ва Жиззах шаҳридаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари директорларидан турли сабабларни важ қилиб мунтазам равишда пул ундириб келган.

Жабрланувчи ички ишлар органларига қилган мурожаатида ушбу шахс жами 4 миллион 400 минг сўм пулларни фирибгарлик йўли билан ўзининг пластик картасига ўтказиб олганини маълум қилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!