Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 2.12.2022     219

Жиззахда суғурта маркази собиқ директори маблағларни талон-торож қилгани аниқланди

У ўзига ишониб топширилган 101 та суғурта полиси сотувидан тушган 138,5 млн сўмни кирим қилмаган ва 231 млн сўмлик суғурта полислари камомадига йўл қўйган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда фуқаро Ш.Т. “A.I.” компаниясининг Жиззах суғурта маркази директори лавозимида ишлаган пайтида ўзига ишониб топширилган 101 та суғурта полиси сотувидан тушган 138,5 млн сўмни кирим қилмаганлиги ва 231 млн сўмлик суғурта полислари камомадига йўл қўйганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!