Жамият    7:01 / 14.12.2022     375
Жиззахда табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган яна бир оҳак ишлаб чиқариш цехи аниқланди
Маълум бўлишича, цех “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиали манфаатларига жами 436 млн сўмдан зиёд моддий зарар етказган.

Жиззах вилояти ҳамда Жиззах шаҳар Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Жиззах шаҳар “Сайилжойи” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Б.Ў га тегишли бўлган, “А-Саноат” ҳудудида жойлашган МЧЖ табиий газдан қарздорлиги бўлганлиги учун “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан 2021 йил 13 август куни пайвандлаш йўли билан узилганлиги, аммо МЧЖ раҳбари ноқонуний равишда табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, оҳак ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланди.
Маълум бўлишича, цех “Hududgaz Jizzax” газ таъминоти филиали манфаатларига жами 436 млн 477 минг 400 сўм моддий зарар етказган.
Тезкор тадбир давомида далилий ашё тариқасида 3 дона қўлбола усулда ясалган охак печи, 14 дона ёндиргич ва 60 метр резина шланг ҳужжатлаштириб олинган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Аввалроқ Жиззах шаҳрида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган бошқа бир оҳак ишлаб чиқариш цехи фаолиятига чек қўйилган эди.
