Обуна бўлинг

Жамият    7:49 / 2.08.2022     271

Жиззахда тадбиркорга 1,7 млрд сўм кредит олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

У ўз “хизмат”и эвазига 1 500 АҚШ доллари сўраган.

Фото: Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. Жиззах шаҳридаги “Қ.” оилавий нодавлат таълим муассасаси раҳбари Г.нинг ишончига кириб, унга банк муассасаларида ишловчи танишлари орқали НТМ фаолиятини ривожлантириш учун 1,7 млрд сўм кредит олиб бериш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!