Обуна бўлинг

Жамият    11:35 / 3.07.2022     707

Жиззахда “тонировка” учун рухсатномани қаердан олиш мумкин?

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаркати хавфсизлиги бошқармаси бу ҳақда маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автотранспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, транспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартирганлик, яъни қорайтирганлик учун рухсатномалар олиш тартибини соддалаштириш, фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда навбатлар кўпайишининг олдини олиш мақсадида Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаркати хавфсизлиги бошқармаси ҳудудий рўйхатдан ўтказиш ҳамда имтиҳон олиш бўлим ва бўлинмалари “тонировка” учун рухсатномалар бериш йўлга қўйилган.

Жиззах вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, бу каби хизматларни кўрсатиш учун қўшимча ходимлар ажратилган. Шу билан бирга фуқароларнинг мурожаатлари қисқа фурсатларда ва сифатли кўриб чиқилади.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!