Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 2.10.2022     1045

Жиззахда тракторида 14 та тиркама билан ҳаракатланган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ҳолат Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4R38 Жиззах–Учтепа–Навбаҳор автомобиль йўлида содир бўлгани аниқланди.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида ҳайдовчи тракторида 14 та тиркама билан ҳаракатлангани акс этган видео тарқалганди. Ҳолат юзасидан вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ҳолат Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган 4R38 Жиззах–Учтепа–Навбаҳор автомобиль йўлида содир бўлгани аниқланди.

Жиззах вилояти Пахтакор тумани «Сувонобод» маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган ҳайдовчи «Беларусь-80Х» русумли механик транспорт воситаси ёрдамида «Йўл ҳаракати қоидалари»ни қўпол равишда бузиб, белгиланган меъёрдан ортиқча тиркамалар билан ҳаракатлангани маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!