Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 9.11.2022     538

Жиззахда туман ҳокимияти заҳирасидаги ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

У 12 сотих ер майдонини оғзаки келишувга асосан бошқа бир фуқарога 84 млн. сўмга пулламоқчи бўлган эди.

2022 йил 4 ноябр куни Жиззах вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний ер сотишга уриниш ҳолатига чек қўйилди.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, Шароф Рашидов тумани “Юксалиш” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс туман ҳокимияти заҳирасида бўлган 12 сотих ер майдонини оғзаки келишувга асосан бошқа бир фуқарога 84 млн. сўмга сотмоқчи бўлган.

У келишилган пулнинг 5 млн. сўмини маҳалла ҳудудида олган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!