Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 17.11.2022     192

Жиззахда яна 3 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Буви ҳамда унинг набиралари қўлбола усулда тайёрланган иситиш мосламасидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланган.

2022 йил 15 ноябр куни соат 8:30 ларда Жиззах вилояти Зарбдор тумани, Янгикент маҳалласида яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқаро А.А. набиралари, 2008 йилда туғилган О.А. ва 2010 йилда туғилган Ч.Т. яшаш хонадонида қўлбола усулда тайёрланган иситиш мосламадан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, 2022 йил 6 ноябр куни Жиззахда 34 ёшли она ва унинг 10 ва 15 ёшли икки фарзанди ис газидан вафот этганди.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!