Обуна бўлинг

Жамият    6:10 / 23.06.2022     360

Жиззахда янги уй олмоқчи бўлган фуқарони 25 млн. сўмга “туширишди”

“Ҳожатбарорлар” жабрланувчига кўп қаватли уйдан хонадон расмийлаштириб беришни ваъда қилишган.

2022 йил 17 май куни Дўстлик тумани ИИБга, Ғаллаорол тумани Маржонбулоқ шаҳарчаси Геологлар маҳалласида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилди.

Аризачига кўра, Жиззах шаҳри “Боғишамол” МФЙда яшовчи 1971 йилда туғилган шахс ва Шароф Рашидов тумани “Зиёкор” МФЙда яшовчи, 1984 йилда туғилган яна бир фуқаро туманнинг “Чинобод” МФЙ ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйдан хонадон расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, шартнома асосида бошланғич тўлов сифатида 25 млн. сўм пулларини олган.

Аммо шу кунга қадар ваъда бажарилмаган. На тураржойдан ва на пулдан дарак бор.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!