Жамият    10:05 / 25.08.2022     581
Жиззахда янги “Volkswagen Caddy V” ишлаб чиқарилади
“Ambulance” “Volkswagen Caddy V” автомашинаси тажриба намунасини ишлаб чиқаришда маслаҳат ва техник кўмак бериш учун “Jizzakh Auto” заводига Россия Федерациясининг “Луидо” масъулияти чекланган жамияти вакиллари келишди.

“Volkswagen Caddy” амбулатор тез ёрдам машиналари Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари томонидан юқори баҳоланди. Ишончли ускуналар, кенг ва қулай салон, шунингдек, автомашина равон ҳаракатланиши “Caddy” автоуловлари тез ёрдам хизматида фойдаланиш учун тўла мос келишини кўрсатди.
“Volkswagen Caddy V” янги авлод машиналари эса янада замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, янги халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилган. Автоулов салони аввалгидек беморлар ва тиббиёт ходимларини қулай жойлаштириш имконини беради.
“Ambulance” “Volkswagen Caddy V” автомашинаси тажриба намунасини ишлаб чиқаришда маслаҳат ва техник кўмак бериш учун “Jizzakh Auto” заводига Россия Федерациясининг “Луидо” масъулияти чекланган жамияти вакиллари келишди.
“Volkswagen Caddy V” юқори манёврчанлик ва яхши техник кўрсаткичларга эга. Автомашинанинг асосий афзалликларидан бири, зарурат пайдо бўлганда автоулов ҳаракатланиб кетаётган вақтда ҳам беморга тиббий ёрдам кўрсатиш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига кўра, юртимизнинг турли ҳудудлари тез тиббий ёрдам хизматларига 1 000 та “Volkswagen Caddy” автомашиналари етказиб берилади.
Таъкидлаш жоиз, “Caddy” махсус транспорт воситаларини ишлаб чиқариш, шунингдек, янги авлод “Ambulance” “Volkswagen Caddy V” моделини йиғиш тиббиёт ходимлари меҳнат шароитлари яхшиланиши, беморларга қулайлик яратилиши, умуман, тиббий хизмат сифатини оширишда муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилади.
