Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 21.07.2022     593

Жиззахда яқин 5 йилда 161 та автобус оралиқ бекатлари қурилади

Президент қарорига кўра, Жиззах вилоятида жорий йилнинг ўзида 24 та автобус оралиқ бекатлари қурилади ва реконструкция қилинади.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 — 2026 йиллар давомида амалга оширилиши мўлжалланган “Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилган.

Дастурга кўра, 2022—2026 йиллар давомида 161 та атобус оралиқ бекатларини қуриш ва реконструкция қилиш режалаштирилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўзида 24 та атобус оралиқ бекатлари қурилади ва реконструкция қилинади.

“Хавфсиз ва равон йўл” умуммиллий дастурида, шунингдек, 2022—2026 йиллар давомида шаҳар йўловчи транспорти бекатларини йўловчиларга зарур бўлган барча маълумотларни реал вақт режимида электрон тақдим этувчи мониторлар билан жиҳозлаш, автовокзал ва автостанциялар қуриш ва реконструкция қилиш, жамоат транспорти йўналишларини автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига ўтказиш, янги жамоат транспорти йўналишларини ташкил қилиш ҳам кўрсатиб ўтилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!