Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 18.11.2022     436

Жиззахда йўқ уй учун 1 млрд сўмдан ошиқ пул берган фуқаролар чув тушди

Улар андижонлик қурилиш кохонаси раҳбарининг Шароф Рашидов туманида тураржой қуриш ҳақидаги ваъдаларига ишонишган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 2021 йил 18 августида Андижон вилояти Улуғнор тумани Овулмат маҳалласида яшовчи, МЧЖ раҳбари Ҳ.Т. кўп қаватли уй қуриш мақсадида “E-auksion” орқали Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Янгиобод МФЙ ҳудудидан 67 сотих ер майдони сотиб олиб, тураржой қуришига бир гуруҳ фуқароларни ишонтириб, улардан 1 миллиард 646 миллион сўм олган.

Аммо 2022 йилнинг 3 февралида уйни фойдаланишга топширишни ваъда қилган  қурилиш корхонаси раҳбари сўзида турмади.

Жабрланувчиларнинг ички ишлар органларига қилган мурожаатидан сўнг ўтказилган суриштирув давомида гумондор фуқаролардан олган пулларини ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!