Обуна бўлинг

Жамият    7:00 / 31.08.2022     242

Жиззахда заҳарли кимёвий моддалар қаерга кўмилади?

Махсус полигон ҳудудига бегоналар, жониворлар ва автотранспорт воситаларинининг кириши қатъият тақиқланади.  Хавфсизликни таъминлаш мақсадида полигон атрофининг 689 метр ҳудуди  2,4 м баландликдаги темир-бетон девор билан ҳамда девор тепаси 3 қатор тиконли сим тўсиқ билан тўлиқ ўралган.

Жиззах вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, Фориш тумани “Эгизбулоқ”  ҚФЙда жойлашган “Заҳарли кимёвий ва бошқа токсик моддаларни кўмиш махсус полигони” мавжуд бўлиб,  аҳоли яшаш жойидан 5 км узоқликда жойлашган.

Махсус полигонга 2019-2021 йиллар давомида  19 978 кг хавфлилик даражаси 2-3-синфга мансуб бўлган, муддати ўтган заҳарли кимёвий воситалар ва заҳарли моддалардан бўшаган идишлар санитария талабларига риоя қилинган ҳолда гидроизоляцияланган бункерларда  кўмилган.

Махсус полигон ҳудудига бегоналар, жониворлар ва автотранспорт воситаларинининг кириши қатъият тақиқланади.  Хавфсизликни таъминлаш мақсадида полигон атрофининг 689 метр ҳудуди  2,4 м баландликдаги темир-бетон девор билан ҳамда девор тепаси 3 қатор тиконли сим тўсиқ билан тўлиқ ўралган.

Жиззах вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг атроф муҳитнинг ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими томонидан белгиланган муддатларда махсус полигон ҳудуди атрофидан тупроқ намуналари олинади  ва таҳлиллар ўтказилади.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!