Обуна бўлинг

Жамият    10:01 / 24.11.2022     123

Жиззахда заҳирадаги ер майдони савдоси билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди

Фуқаро яшаш уйининг тўғрисида ўзбошимчалик билан эгаллаб олган 20 сотих захирадаги ер майдонини 80 млн сўмга сотишга уринган.

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Таъкидланишича, фуқаро Л.А. фуқаро Г.М.га Зарбдор тумани, “Лалмикор” МФЙ ҳудудидан яшаш уйининг тўғрисида ўзбошимчалик билан эгаллаб олган 20 сотих захирадаги ер майдонини 80 млн сўмга сотишини айтган.

Л.А. келишилган пулнинг 10 млн сўмини олдиндан фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ ёзиш учун босинг

Изоҳ қолдиринг

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!