Обуна бўлинг

Жамият    7:01 / 26.01.2023     323

Жиззахда заҳирадаги ер майдонини сотмоқчи бўлган шахс ушланди

У Шароф Рашидов тумани “Тинчлик” МФЙ ҳудудидаги ўзига тегишли 6 сотих ҳамда 50 сотих заҳирадаги ер майдонини бошқа бир фуқарога 245 млн сўмга сотмоқчи бўлган.

Фото: Прокуратура Департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБ Жиззах вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Аниқланишича, фуқаро А.О. Шароф Рашидов тумани “Тинчлик” МФЙ ҳудудидаги ўзига тегишли 6 сотих ҳамда 50 сотих захирадаги ер майдонини фуқаро М.М.га 245 млн сўмга сотишга келишган.

Тезкор тадбир давомида ноқонуний ер сотмоқчи бўлган шахс келишилган пулнинг 145 млн сўмини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!