Обуна бўлинг

Жамият    7:02 / 23.01.2023     89

Жиззахдаги кафеда хўрандалар овқат учун пул тўламагани сабабли жанжал содир бўлди (видео)

Жиззах вилояти Зомин туманидаги кафеда 21 январь куни жанжал келиб чиқди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: Видеодан кадр

Жиззах вилояти Зомин туманидаги кафеда 21 январь куни жанжал келиб чиқди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Қайд этилишича, соат 21:00 да «Ўзбекистон» маҳалласидаги овқатланиш шохобчасида бир неча киши муштлашган. Келишмовчиликка бир қанча хўрандаларнинг таом учун ҳақ тўламагани сабаб бўлган.

Айрим жабрланувчилар шифохонада тиббий ёрдам олган. Ўз навбатида, ҳолат юзасидан ички ишлар ходимлари томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Қонунбузарларга нисбатан тегишли тартибда чора кўрилади.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!