Обуна бўлинг

Жамият    7:02 / 6.01.2023     174

Жиззахдаги манзил-колониядан қочиб кетган маҳбуслар қидирилмоқда

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида жойлашган манзил-колониядан 2 маҳкумнинг қочиб кетгани билан боғлиқ хабар тарқалди.

Фото: AP

Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида жойлашган манзил-колониядан 2 маҳкумнинг қочиб кетгани билан боғлиқ хабар тарқалди.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти хабарига кўра, 3-минтақавий ҳудуд 30-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаб келган маҳкум А.К. соғлиғи сабабли Зафаробод тумани тиббиёт бирлашмасининг “Терапия” бўлимига даволаниш учун ётқизилган.

Қайд этилишича, 4 январь куни у соат 22:30 ларда тиббиёт бирлашмасидан рухсатсиз, номаълум томонга кетиб қолганлиги аниқланган. 

Худди шу куни соат 23.15 ларда муассасада ўтказилган кўрик вақтида маҳкум М.Н.нинг ҳам колония ҳудудида йўқлиги аниқланган. 

ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти томонидан ушбу маҳкумларни тартиббузарлик содир этиб, белгиланган ҳудудлардан кетиб қолгани учун қидириш ишлари олиб борилмоқда. 

Қидирув-суриштирув ишлари якуни юзасидан жамоатчиликка қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.

Сўнгги

Жамият рукни бўйича мақолалар

error: Узр: Контент ҳимояланган !!